Туберкулёзга қарши курашишда эришилаётган ютуқлар ҳақида маъумот берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 24-март — Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни муносабати билан Ўзбекистонда туберкулёз касаллигига қарши кураш соҳасида эришилаётган ютуқлар борасида маълумот берилди.
- Ўзбекистон ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакат сифатида 53 давлат орасида туберкулёзга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича бир неча йилдан бери етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда;
- 2023 йил 22 сентябрда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 78-сессияси доирасида туберкулёз касаллиги бўйича Олий даражадаги мажлисига Ўзбекистон томони туберкулёзга қарши курашишда эришган ютуқларини инобатга олиб, раислик қилган;
- туберкулёз касаллигини аниқлаш бўйича туман, шаҳар, туманлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 босқичли замонавий тизим ишламоқда ва энди касалликни аниқлаш учун аввалгидек 3-4 ой эмас, 70 дақиқа этарли.
- хасталик профилактикаси, диагностикаси ва муолажаси учун зарур барча дори воситалари билан давлат томонидан бепул таъминланмоқда ва бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан йил ошириляпти. Давлат бюджети хисобидан ҳар йили ЖССТ преквалификацион сифатига эга туберкулёзга қарши дори воситалари Global Drug Facility халқаро платформаси орқали харид қилинмоқда;
- ЖССТ тавсиялари асосида фтизиатрия бўйича барча клиник кўрсатмалар янгиланди, жами 2000 нафар мутахассис қайта тайёргарликдан ўтган;
- туберкулёз касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун ҳар йили янги туғилган чақалоқларнинг 97 фоизи эмланмоқда;
- мамлакат бўйлаб 97 та ПЗР лабораторияси фаолият кўрсатмоқда, улардан 40 таси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида жойлашган;
- илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида туберкулёзнинг турғун шакли билан касалланган беморларни даволаш муддати 2 йилдан 6-9 ойга қисқарган;
- сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда туберкулёз касаллиги билан касалланиш ва аҳолининг ўлим даражаси сезиларли пасайиб, ушбу касаллигини даволаш самарадорлиги 90 фоизга етказилган. Бу ЖССТнинг касалликни тугатиш стратегияси мақсадларига мос келади;
- вилоятларнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳолининг туберкулёз ва респиратор касалликларга скринингини ўтказиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари микроавтобуслар ва 4 турдаги яъни сунъий интелект тизими билан мобил рақамли рентген, ПЦР, электрокардиограф, мобил спирометр каби ускуналар билан таъминланган;
- рақамли технологиялар ёрдамида беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амбулатор даволашнинг видеоназорат усули бутун мамлакат бўйлаб татбиқ қилинган. Ушбу инновацион ёндашув, айниқса, олис чекка ҳудудларда яшовчи аҳолида даволаниш имкониятларини кенгайтиради.
Улашиш:
Шарҳлар