Манга-студия Ўзбекистонда замонавий қизлар учун еттита принт чизди

Tokyo-group – биринчи япон комикслар студияси. Улар қизлар жамиятда тўқнаш келадиган таълимотларни қайта кўриб англаб етишлари учун Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган расмларни нашр этишди.

“Биз туғилганданоқ қизларнинг миясига қўйилган бу сўзларни қайта кўриб чиқдик ва биз улар бу, шубҳасиз, яхши тушунчалардан ўзларининг ҳақиқий маъносини излашларини хоҳлаймиз.

 Сабр– бу  азоб ва хорликларга чидаш керак дегани эмас.

Итоаткорлик – бу  ўз фикрингиз бўлмаслиги керак дегани эмас.

Ювошлик – бу  ҳеч қачон хафа бўлмаслик керак дегани эмас.

Камтарлик –  бу ҳеч нарсани хоҳламаслигингизни англатмайди.

Яхшилик –  бу устингизга чиқиб олишлари мумкин дегани эмас.

Камгаплик – бу сизга сўз берилмаган дегани эмас.

Меҳнатсеварлик – бу катталарга хизмат қилишга мажбур эканлигингизни англатмайди, — деб ёзади студия ўз Instagram саҳифасида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.