Марҳамат туманида болаларни калтаклаган болалар боғчасининг тарбиячиси ишдан бўшатилди
1 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Муҳаммад Юсуф Болажонлари” боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Бўлим ушбу мактабгача таълим муассасасида шундай ҳолат юз берганини тасдиқлади ва тарбиячи ўз лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Бундан ташқари, “ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган таълим тизими имижига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатни юзага келтиргани учун” ташкилот раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.
Улашиш:
Шарҳлар