Марғилон ва Риштонга янги ҳокимлар тайинланди
11 август куни Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳрига, Баҳодир Холиқов Риштон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида лавозимидан озод этилган Адхам Зиявитдинов ўрнига янги ҳокимни тайинлаш билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган, шу кунгача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шукуруллохон Нисбатхонов номзоди Марғилон шаҳар депутатлари томонидан қўллаб-қувватланиб, ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутатлари мазкур қарорни маъқуллади. Бундан олдин у Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шарҳлар