Marion Biotech компаниясининг барча дори препаратлари сотилиши тўхтатилмоқда

Источник: Reuters

Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Бегматованинг таъкидлашича, 30 декабрдан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Унинг қайд этишича, «Док-1 Макс» дори воситасининг савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилган бўлиб, «QURAMAX MEDIKAL» МЧЖга реализация қилинган дорихоналардаги қолдиқ дори воситаларини қайтариб олиш ҳамда дорихоналарга мазкур дори воситасини етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилган. Ҳамда ушбу дори воситалари республикадаги барча дорихоналардан тезкорлик билан йиғиб олинган.

Давлат дори воситалари ва тиббий буюмлар реестрининг маълумотларига кўра, Marion Biotech компанияси Ўзбекистонда қуйидаги препаратларни рўйхатдан ўтказган:

  • Цинепар кид лайт (суспензия)
  • Цинепар ибу кид (суспензия)
  • Цинепар актив гель
  • Фракджоин (капсулалар)
  • Ферофорт (сироп, капсулалар)
  • Травамакс (гиёҳли гранулалар, сироп)
  • Траванайт
  • Нолгрипп (гранулалар, таблеткалар, сироп)
  • Кюразит (суспензия, капсулалар)
  • Белдомакс (таблеткалар, суспензия)
  • Амбронол (таблеткалар, сироп)
  • Теграмон СУЛ
  • Анасеп (милклар учун гель)
  • Бревефлора
  • Леворекс (таблеткалар)
  • Инфекон
  • Кураракс
  • Кураракс Орни
  • Кюразит
  • Кюрамакс
  • Леворекс
  • Найтфорс (Вовагра)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.