Марказий банк 200 минг сўмлик қоғоз пул чиқаришни режалаштирмоқда

Фото с сайта zamin.uz

Марказий банк 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқариш режалаштирган. У 2024 йилдан чиқарила бошланади, деб ёзади Sputnik нашри.

«Кўпчилик янги пулларнинг чиқарилиши инфляциядан далолат беради, демоқда. Бу ундай эмас. Биз шунчаки эски пулларни янгисига алмаштиряпмиз», — дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир “банкоматларни янги пулларга интеграциялаш” ишлари олиб борилмоқда.

Марказий банк раҳбари тез орада номинали 500 сўм ва 2000 сўм бўлган янги тангалар ҳам муомалага чиқарилиши ҳақида маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.