Марказий банк пластик карталари бўйича бир киши бошига лимит белгилашни режалаштирмоқда

фото: repost.uz

Марказий банк бир кишига бериладиган пластик карточкалар сонини чеклашни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда  департамент матбуот хизмати.

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали операцияларнинг олдини олиш ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва банк карталарининг фирибгарлик схемаларида иштирокини камайтириш мақсадида Марказий банк карталар, шу жумладан виртуал ва кобрендли карталар сонини чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Марказий банк фуқароларга битта банкда 5 тагача карточка чиқаришга рухсат бериши, шунингдек, ҳар бир киши учун 20 тагача карта лимитини белгилаши мумкин. Тахминларга кўра, чекловлар хорижий валютада очилган банк карталарига татбиқ этилмайди.

Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистондаги тўлов терминалларида транзакцияларни таснифлаш учун МCC кодлари жорий этилишини маълум қилганди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.