Марказий Осиё урбан-форуми Тошкентда минтақа ва жаҳон меъморларини бир жойга жамлади

Тошкентда Марказий Осиё урбан-форуми якунига етди. Форум Ўзбекистон ёш меъморлар бирлашмаси томонидан ташкил этилди.

Мазкур майдон яқин ва узоқ хорижлик дизайнерлар, меъморлар ва шаҳарсозларни ўзига жалб қилувчи марказга айланди. Спикерлар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон шаҳарларининг меъморлари, Британия меъморлари Қироллик институти томонидан тузилган “100 нафар амалиётчи аёл меъмор” рейтингидан вакиллар, етакчи ишлаб чиқарувчи ва девелоперлик компаниялар, дизайн бюролари ва тегишли йўналишларда таълим олаётган талабалар бор.

«Шимолий Европа ёки Марказий Америка каби баъзи минтақаларда профессионал алоқалар ва аёл меъморларнинг кўзга кўринганлиги туфайли номзодларни топиш нисбатан осон бўлди. Бироқ бошқа ҳудудларда янада аниқ мақсадли саъй-ҳаракатлар ва чуқур изланишлар талаб этилди», — дейди ёзувчи, меъмор ва Нью-Йоркдаги Пратт институти профессори Том Рейвенскрофт. — Ғарб оммавий ахборот воситаларида кам ёритиладиган ва инглиз тилидаги меъморчилик адабиётида яна ҳам камроқ тилга олинадиган Марказий Осиё мамлакатларига алоҳида эътибор қаратдик. Асосий қийинчилик профессионал аёлларнинг йўқлигида эмас, балки бу соҳада уларнинг етарлича кўзга ташланмаслиги ва ўзаро ҳамкорлик тармоқларининг ривожланмаганлиги эди. Минтақада фаолият юритаётган меъморларга мурожаат қилиб, интернет ва ижтимоий тармоқларда батафсил тадқиқотлар ўтказдик. Натижада, Марказий Осиёнинг бешта таниқли аёл меъморини топиб, уларни китобга киритишга муваффақ бўлдик. Бу ҳали ҳам глобал меъморчилик мунозаралари эътиборидан четда қолаётган минтақани ёритишга имкон берган муҳим ютуқ бўлди».

Форумнинг асосий муаммоли касбий кун тартибидан ташқари, маърузачиларнинг катта қисми гендер тенглиги ва дизайн ҳамда меъморчиликда аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратди.

«Биз гендер масаласини асосий мавзу сифатида олдик», — дейди Ўзбекистон ёш меъморлар бирлашмаси раҳбари, “TataLAB” меъморчилик студияси асосчиси Тахмина Турдиалиева.

— Эҳтимол, бу кимгадир аҳамиятсиз бўлиб туюлиши мумкин, бироқ қизи, хотини ёки синглиси меъморлик касбини орзу қила бошлагунча. Бизнинг соҳамизда ҳали ҳам камситиш ва стигматизатсия мавжуд. Шу боис таклиф этилган меҳмонлар орасида истеъдодли аёл меъморлар ҳам бор. Уларнинг номлари жаҳон рейтингларида учрайди. Улар қолипларни бузмоқдалар. Мен 33 ёшдаман. Шундан 15 йилим меъморчиликка бағишланган. Бу ҳаётимнинг ярми. Шу вақт мобайнида Тошкент нафақат қиёфасида, балки меъморий ечимларида ҳам яхшироқ бўлиши, шаҳар қулай, чиройли ва мувозанатли бўлиши ҳақида ўйлайман. Ҳар бир пойтахт қурилиш босқичидан ўтиб, кесилган дарахтларнинг оғриғини, тирбандликлар ва қурилиш чангидан ноқулайликни ҳис қилган. Ҳар бир пойтахт ўзгаришларнинг муқаррарлигини билади, аммо энди баҳс-мунозараларга вақт ва куч сарфламай, келишувга эришиш қўлимиздан келади. Конструктив мулоқотга форумда асос солинди».

Форумни ўтказиш ғояси технологияларни ўзгартириш ва шаҳарларни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни талаб қиладиган қурилиш шиддати фонида пайдо бўлди. Бундай урбанизатсия натижалари меҳнат бозорларига босим, инфратузилманинг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларига заифлашишни ўз ичига олади. Масалан, Нур-Султан, Алма-ата, Бишкек, Душанбе ва Тошкент мунтазам равишда энг ёмон ҳаво сифати бўйича жаҳон рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Минтақа мамлакатлари муносиб ҳаёт сифатини таъминлаш ва ўзига хослигини сақлаб қолиш учун инвеститсиялар ва шаҳар инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга муҳтож.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, Марказий Осиё мамлакатлари нафақат умумий тарих, анъаналар ва маданиятда, балки, афсуски, шаҳарлар ривожланиши, ҳаво сифати ва дарахтларга зарар етказадиган шаҳарлардаги жадал нуқтали қурилиш муаммоларида ҳам ўхшашдир.

«Минтақавий даражадаги ташаббуслар транспорт инфратузилмаси ва шаҳар ҳаракатчанлиги муаммоларини ҳал қилиш учун Марказий Осиё шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаши мумкин», — деди шаҳарсоз ва меъмор, “Алматигенплан” раҳбари Асхат Садуов. — Биринчи навбатда, турли шаҳар ва мамлакатлар вакилларидан иборат шаҳарлараро транспортни мувофиқлаштириш қўмиталарини ташкил этиш керак. Бу иштирокчилар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Қўшма инвеститсия лойиҳалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ёʻллар, кўприклар қуриш ёки жамоат транспорти тизимларини ривожлантириш каби транспорт лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғармаларни ташкил этиш ҳаракатланиш ва қулайликни яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, тажриба ва илғор амалиёт алмашиш зарур».

Марказий Осиё Урбан-форуми давлат органлари, хусусий сектор ва меъморчилик, қурилиш, экология ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги мутахассисларни очиқ мулоқотда бирлаштириш учун платформага айланди. Улар шаҳар ривожланиши муаммоларини, жумладан транспорт инфратузилмаси, экология ва уй-жой масалалари, иқтисодий тараққиёт жиҳатлари, келажак шаҳарларини шакллантириш, урбанизатсиялашган муҳитда аҳоли турмуш сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

«Автомобиллаштириш минтақада тирбандликлар ва ҳаво сифатининг ёмонлашишига сабаб бўлди», деди транспорт сиёсати ва транспорт тизимларини ривожлантириш масалалари бўйича эксперт Елена Ерзакович (Қозоғистон). — Яқинда Олма-ота аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровноманинг натижалари шуни кўрсатдики, жамоат транспортидан кутилаётган натижалар бошқа шаҳарларда яшовчи одамларнинг жавобларига ўхшаш экан. Энг муҳим уч омил — ишончлилик, тезлик ва хавфсизлик. Замонавий транспорт сиёсати одамларга бу имкониятларни таъминлаши лозим. Одамлар дарахтлар соясида сайр қила оладиган ъяшил йўлакларъни сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим. Улар бир томондан шаҳарларни безатса, бошқа томондан тоза ҳаво генератори ва чангдан ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, улар аҳолини жисмоний фаолликка ундайди. Мен шаҳар кўчаларини пиёдалар учун мослаштириш тарафдориман, яъни ёритишни яхшилаш, кўкаламзорлаштириш, жамоат жойларини, одамлар учраша оладиган ва мулоқот қила оладиган маҳаллий ҳудудларни кўпайтириш керак. Шаҳар ва унинг кўчалари қанчалик хавфсиз бўлса, шаҳарнинг транспорт тизими ҳам шунчалик қулай бўлади, чунки булар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ».

Муҳокамалар якунида шаҳарсозлик масалаларидаги муаммо ва хатарларни ҳал этиш, Ўзбекистон давлати, тадбиркорлар ва аҳолисининг табиат ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Форум якунида иштирокчилар урбанизатсия жараёнларида барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш бўйича якуний декларатсияни имзоладилар. Унда, хусусан, иштирокчилар “Яшил ташаббус”га қўшилиш, шаҳар ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш учун инноватсион ечимлар ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда “ақлли шаҳарлар” концепциясини илгари суриш, шаҳар ресурслари ва хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаган ҳолда инклюзив ривожланиш тамойилларини жорий этишга кўмаклашиш, барча манфаатдор томонлар ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ниятида эканликларини билдирдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.