Марказий Осиёда CAPS Unlock таҳлил маркази иш бошлайди
Марказий Осиёда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон тадқиқотчиларини бирлаштирган CAPS Unlock таҳлил маркази иш бошлайди. Тадқиқотлар ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, иқлим ўзгариши бўйича таълим, рақамли демократия, геосиёсий ва геоиқтисодий соҳаларда олиб борилади.
Марказни ташкил этишнинг асосий ғояси Марказий Осиё давлатларининг денгизга чиқиш имконияти йўқлиги эди.
“Ўзбекистон дунёда денгизга чиқиш имконига эга бўлган қўшнилари ҳам бўлмаган икки давлатдан биридир. Шу билан бирга, глобал жараёнлар ва тенденцияларнинг бир қисми бўлиш жуда муҳимдир. Бу, айниқса, биз ноаниқлик даврида яшаётганимизда муҳим аҳамият касб этади. Айни дамда эса Марказий Осиё мамлакатлари ўз овозига эга бўлиши муҳим”, – дейди ташкилот ҳаммуассиси Аида Аидарқулова.
Марказнинг қисқартма номи Central Asia Policy Studies (Марказий Осиё сийсий тадқиқотлари) деган маънони англатади, Unlock эса caps lock клавишасининг маъносига ва матннинг катта ҳарфлар билан ажратилишига ишора қилади.
Марказ томонидан ўрганиладиган асосий мавзулар минтақани бирлаштириши шубҳасиз. Ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик, рақамли демократия масалалари, гендер ҳуқуқлари, ўзига хослик, тарихий хотира ва мустамлакачилик ўтмиши – буларнинг барчаси Марказий Осиё экспертлари билан муҳокама қилинади.
“Мен Ўзбекистонда ҳам мустамлакачилик ўтмиши мавзуси кўтарилаётганини кўряпман. Мен кимман ва атрофимда қандай дунё бор? – Булар фалсафий саволлар. Ўйлайманки, бу мавзулар муқаррар равишда қайтиб келаверади. Ўтмишни қайта кўриб чиқиш тарихи бизнинг келажагимиздир”, – дейди Аида Айдаркулова.
Марказнинг иккита таъсисчиси бор: Аида Айдаркулова, Наргиз Касенова. Марказ Васийлик кенгаши таркибига ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов, қирғизистонлик сиёсатшунос Медет Тюлегенов, Қозоғистоннинг КИМEП университети таълим ва гуманитар фанлар факультети декани Жулдиз Смагулова, тожикистонлик социолог Гулнора Бекназарова киради.
Лойиҳаларни имкон қадар кўпроқ одамлар билиши учун ҳудудларнинг тилларига таржима қилиш режалаштирилган. Марказ ходимлари Туркманистон экспертлари билан ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, токи у ердан маълумотлар минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам етиб бориши мумкин.
“Биз ҳалол ва тўғри позиция ва далиллар базаси зерикарли бўлиши ёки ғалати қабул қилиниши мумкинлигини биламиз, аммо аниқ ва тушунарли фикрни шакллантириш тадқиқотчилар ва марказнинг вазифасидир. Мақсадимиз марказни экспертлар ўзаро мулоқот қилиш марказига айлантириши, экспертлар ҳамжамиятини яқинлаштиришидан иборат, шунда ҳамма бир томонда бўлади. Ишончли, тасдиқланган маълумотларни етказиб бериш бўйича ҳамкор бўлмоқчимиз”, – дейди Аида Айдаркулова.
Аввало, марказ эътиборни фақат битта аниқ мавзуга қаратмайди, балки бир вақтнинг ўзида бир нечта мавзуларга тўхталиб ўтади. Айни дамда Ўзбекистонда бундан нима чиқишини олдиндан айтиш қийин, чунки минтақанинг барча мамлакатлари ўзига хос маданиятга эга.
“Қорақалпоғистон, албатта, Ўзбекистоннинг бир қисми ва Марказий Осиёнинг катта ҳудуди сифатида қаралади. Иқлим соҳаси бу ҳудудни тадқиқ қилиш учун энг яққол мавзудир, – дейди Аида Айдаркулова.
Шарҳлар