Марказий сайлов комиссияси депутат Расул Кушербаевнинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилишини маъқуллади

Фото: Расул Кушербаев/Telegram

Марказий сайлов комиссияси депутат Расул Кушербоевнинг ваколатларини муддатидан аввал тугатди.

«Газета. uz» нашрининг ёзишича, комиссия аъзоларидан фақат биттаси мандатдан воз кечиш сабабларини сўраган, МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев баёнотда сабаблар кўрсатилмаганини айтган.

Шундан сўнг комиссия Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг депутатлик фаолиятини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллаган.

Аввалроқ депутат “алоҳида идоралар” ва “айрим раҳбарлар”нинг парламент ва депутатларга бўлган муносабатидан хафсаласи пир бўлганини айтганди. Унинг ортидан Нуриддин Зайнитдинов ҳам ўз мандатини тўхтатишини маълум қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.