Машҳурларга “можно”ми: Жаҳонгир Отажонов автомобилида 195 км/соат тезликда ҳаракатланган
«Кеча Зеекр қанча тезликка чиқаркан дейишганди. Қани кўрамиз. Шароит бор чиқаришга», — дея автомобил ҳайдаётган ҳолатда телефонида видеога олиб кетмоқда хонанда instagramдаги саҳифасига жойлаган видеода. «195 га чиқардим, уёғига ҳаракат кўп экан, тўғриси, қўрқдим. Балки 200 га ҳам чиқар», — дея алоҳида таъкидлайди.
Хонанда Зеекр Х автомобилида юқорида тезликда ҳаракатланган ва уни бошқарув вақтида телефонида тасвирга олиб, instagramдаги саҳифасига жойлаган.
Видеога кўра, қоидабузарлик аҳоли яшаш пунктидан ташқарида, автотрассада содир этилган, бундай жойларда рухсат этилган максимал тезлик эса 100 км/с (айрим ҳудудларда — 110 км/с)ни ташкил этади. Қўшиқчи бир қўлида рулни ушлаган ҳолда, бошқаси билан телефони орқали спидометрни видеога олади. У роликни Instagram’даги саҳифасига жойлаган.
Видеода у пиёдалар ўтиш жойидан қарийб 150 км/с тезликда ўтгани кўринган.
Шарҳлар