“Me’mor//2023” III-архитектура кўрик-танлови бошланди

Фото: Knauf

15 май куни меъморлар, интерьер дизайнерлари, ландшафт дизайнерлари, ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабалари ва журналистлардан “Me’mor//2023” Архитектура кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш бошланди.

Ғолибларга 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул мукофоти берилади. Гран-при ғолиби – 15 миллион сўм олади. Бу йил ташкилотчилар ҳар бир номинацияни “лойиҳа” ва “амалга оширилган лойиҳа” тоифаларига ажратдилар.

Талабалар (талабалар гуруҳлари) фақат “Лойиҳа” номинациясидаги ишларини тақдим этишлари мумкин. Ғолиб ҳар бир номинация бўйича аниқланади.

Журналистлар “Амалга оширилган лойиҳа” тоифасидаги исталган номинацияга мақолалар юборишлари мумкин. Барча иштирокчилар-журналистлар орасидан ҳакамлар ҳайъати “Me’mor//2023” танловининг ягона ғолибини танлайди.

Танловда иштирок этиш бепул. Танлов КНАУФ Ўзбекистондаги корхоналар гуруҳи томонидан ташкил этилди.

 Афсонавий Заҳи Ҳадиднинг “Архитектура – бу одамнинг маконда ўзини қандай жойлаштиришидир” деган иқтибоси “Me’mor//2023 мавзусига айланди. Биз меъморчилик нафақат бино ёки объект, балки ҳис-туйғулар ва таассуротлардир, деган ёндашувга яқинмиз. Танлов мақсади ўзгаришсиз қолди: ижодкорларни оригинал ечимларни излаш ва амалга оширишга, журналистларни эса муҳим воқеа ва лойиҳаларни ёритишга ундаш. Архитекторларнинг илҳоми, мотивацияси ва малакаси шаҳарларимиз қиёфасига бевосита таъсир қилади”, — дейди Кнауф компаниясининг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.

Ўтган йиллардагидек Ўзбекистон, Грузия, Руминия, Украина, Исроилнинг таниқли меъморлари “Me’mor – 2023”нинг энг яхши лойиҳаларини танлайди.

Me’mor//2023 танловининг тоифалари ва номинациялари:

  1. Тураржой бинолари – “Якка тартибдаги тураржой биноси”, “Кўп қаватли тураржой биноси”;
  2. Жамоат бинолари – “Тижорат объекти”, “Маъмурий бино”;
  3. Дизайн – “Бинолар интерьери”, “Миллий анъаналардаги интерьер”;
  4. Ободонлаштириш – “Шахсий участка ландшафти”, “Жамоат майдонини лойиҳалаш”.

Ўтган йилларда кўрик-танлов Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган меъмор ва дизайнерларнинг қизғин муносабатини уйғотди. 2019 йилда иштирокчилар 123 та, 2021 йилда 242 та иш тақдим этишган.

Жорий йилнинг 24-25 май кунлари “Me’mor//2023” танлови ғолиблари Германияда бўлиб ўтган қурилиш соҳаси мутахассислари учун Knauf Werktage профессионал форумига ташриф буюришади. Саёҳат танлов ташкилотчиси томонидан молиялаштирилади.

Me’mor//2023 учун ишларни қабул қилиш 2023 йил 6 августгача очиқ.

Memorcontest.uz сайти орқали Me’mor//2023 IIIмеъморчилик кўрик-танловига ариза топширишингиз ва батафсил маълумот олишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.