Метанда навбат талашиш ортидан катта жанжал юзага келган

Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.

«Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда«, – дейилади хабарда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади дейилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда келтирилгани каби воқеада фуқаро вафот этмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.