Пойтахтдан Фарғонага микроавтобус қатнови йулга қўйилади
Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирли ахборот хизмати.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6-декабрдаги 738-сон қарорига мувофиқ шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер танловлари 2024 йилнинг 1-май санасида бўлиб ўтади.
Ушбу йўналишда қатновларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд:
- Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;
- бунда фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи;
- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
- секинлаштирувчи ускунаси яъни тоғ тормози мавжуд бўлган;
- ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.
Улашиш:
Шарҳлар