Миллий гвардиянинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

Фото с сайта podrobno.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Миллий гвардия ваколатларини кенгайтирувчи тузатишларни киритиш тўғрисидаги  қонунни имзолади, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Янги қоидаларга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.