«Миллий тикланиш» партияси Алишер Қодиров номзодини президентликка илгари сурмоқчи

Источник: международный пресс-клуб

«Миллий тикланиш» партияси Алишер Қодировни президент лавозимига илгари суришни режалаштирмоқда.

Алишер Қодиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Туркиянинг Эгей университетини, 2009 йилда Тошкент Молия институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Кўп йиллар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси тизимларида турли лавозимларда, шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари бўлиб фаолият юритган. 2015 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2019 йил май ойидан бошлаб партия етакчиси ҳисобланади.

Президентликка номзод рус, инглиз ва турк тилларини билади. Тўрт нафар фарзанди бор.

«Газета.uz» нашрининг аниқлик киритишича, зҚонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари партиянинг навбатдан ташқари пленумида номзод сифатида тақдим этилган. Унинг номзоди 26 август куни ўтказиладиган партия қурултойида тасдиқланиши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.