Минск “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасида ўз хизматларини таклиф этмоқда

Фото: phonoteka.top

Минск Қирғизистондаги мега-қурилишлар: Қамбар-Ота ГЭС-1 ва “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳаларида  қатнашмоқчи. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Анатолий Сивак ва Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бақит Торобаев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди, деб ёзади “Беларусь сегодня” нашри.

Учрашувда Сивак Беларусь ҳамкорликнинг барча йўналишларида изчил ривожланишга қаратилганлигини, бироқ савдо-иқтисодий соҳа устуворлигича қолаётганини билдирган. Шунингдек, у Қирғизистонга Беларусь бизнесининг мамлакатда мега-қурилиш лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокини кўриб чиқишни таклиф қилган.

“Қамбарота ГЭС-1 қурилиши, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон»  темир йўлининг Қирғизистон участкасини қуриш бўйича техникамиз, жиҳозларимиз, мутахассисларимиз тажрибасини мамнуният билан таклиф қиламиз. Биз Қирғизистон билан бу йўналишда кўп форматли ва узоқ муддатли ҳамкорликка умид қиламиз”, — дейди Сивак.

Аввалроқ Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) «БEЛАЗ» ОАЖ компаниясининг Беларусь самосваллари сифатидан норози экани ҳақида ёзгандик. 2020 йилда завод Ғарб махсус техникаси фойдасига БEЛАЗ  юк машиналаридан воз кечган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.