Миразиз Бозоровнинг адвокати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига нисбатан шикоят тақдим этди

Миразиз Бозоровнинг адвокати Сергей Майоров ИИББ бошлиғи ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари устидан ўз ҳимояси остидаги шахсни куч ишлатиб, ноқонуний ҳибсга олгани устидан ариза берди. Бу ҳақда Podrobno нашри ҳужжатга таяниб ёзади.
Адвокатнинг сўзларига кўра, 2023 йил 19 май куни милиция ходимлари Базаровни ноқонуний ҳибсга олиб, саккиз соатдан ортиқ вақт давомида ички ишлар бўлими биносида ҳибсда ушлаб туришган.
Бозоровни ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунтларини, ОАВдаги барча каналлари ва чатларини йўқ қилишга мажбур қилишган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогернинг ўғирлаб кетилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди, бироқ ИИВ матбуот котиби бу ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Бозоров пробация назорати режимини бузганлиги сабабли профилактик суҳбат ўтказиш учун ИИББга чақирилганини маълум қилганди.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар