Миробод туманидаги гастраномик аллеянинг 1-босқичи якунланиши кечиктирилди
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10-октабрга кўчирилди.
Гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда wи-фи тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.
Шунингдек, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3000 кв.м пиёдалар йўли барпо этилди, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 кв.м) эса табиий гранит тошдан терилди.
Ҳудудни ободонлаштириш ишлари даставвал сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган эди.
Ободонлаштириш ишлари давомида йўлнинг асфальт қопламасини табиий гранит тошга алмаштириш қарори қабул қилингани туфайли лойиҳанинг биринчи босқичини якунлаш муддати октабр ойининг бошига кўчирилди.
Айни пайтда ҳудудда кўкаламзорлаштириш, яъни яшил зоналарни барпо этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда – аллея бўйлаб 30 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
“Шу муносабат билан Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича биринчи босқич ишлари 10 октабрь санасида якунланишини ва шу санадан иккинчи босқич ишларига старт берилишини маълум қилинади”, – дейилади хабарда.
Бу ерда жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимига фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.
Тарас Шевченко кўчасида гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг ушбу манзилда транспорт қатнови юқорида кўрсатилган вақтларда қайта йўлга қўйилиади.
Шарҳлар