Мирзиёев ва Лукашенко “Амирсой”да чанғида учишди
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрди. Жаҳон даражасидаги ҳар мавсумга мос ушбу мажмуага ташриф давомида давлат раҳбарлари спортчилар ва сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар, икки мамлакат ўртасидаги туризм алмашинувини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
«Етакчилар самимий мулоқотни тоғ-чанғи трассасида давом эттириб, биргаликда чанғи учдилар», – дея қайд этади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Кеча Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда давлат раҳбарлари маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Олий даражадаги учрашувлар якунида бошқа ҳужжатлар қаторида 2024-2025 йилларда Спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича дастур ва Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган эди.
Шарҳлар