МСК: президент инаугурацияси яқин кунларда ўтказилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси яқин кунларда ўтказилади. Бу ҳақда чоршанба куни Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
«Эртага МСКнинг барча аъзолари Тошкентда йиғилади… Асосий жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди. Яқин кунларда (сайланган президентга) гувоҳномани бериш маросими – инаугурация бўлиб ўтади», — деди Низомхўжаев йиғилиш давомида.
МСК аъзолари Ўзбекистон президенти гувоҳномасининг намунасини тасдиқлади.
Сайлов қонунчилигига кўра, давлат раҳбари МСК томонидан овоз бериш натижалари расман эълон қилинганидан кейин икки ойдан сўнг кечиктирмасдан парламентда қасамёд келтирган пайтдан бошлаб лавозимга киришади.
Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистонда сайловлар 24 октябрда ўтказилди. Унда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Шарҳлар