МСК Ўзбекистон президенти сайловлари бўлиб ўтганини тан олди

Источник: Сенат Олий Мажлиса/Telegram

Ўзбекистон президенти сайловларида соат 11- 00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн 669 минг 552 нафари ёки 33, 6 фоизи овоз берган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) хабар беради.

«Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», — деди бўлиб ўтган брифингда Марказий сайлов комиссиясининг раиси Бахром Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96 -моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

Бу орада эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасига ўз оила аъзолари билан келди ва сайловларда овоз берди.

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам биринчилардан бўлиб овоз берган, деб ёзади ЎзА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.