МТМларга қамров кўрсатгичи пасаймоқдами
Жорий йилнинг 15 январидаги ҳолатига кўра, республикадаги 42 та туман ва шаҳарларда болаларни МТМларга қамраб олиш кўрсаткичи 2023 йил 1 январь ҳолатига нисбатан – 21 038 нафарга ёки ўртача 4 фоизга камайганлиги қайд этилган.
“Ушбу ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга чоралар кўрилди, қуйи тизимдаги мавжуд муаммолар яқиндан ўрганилди ва жойида ҳал этиш учун ота-оналарга мактабгача таълимнинг афзалликлари тушунтирилди. Натижада қамров даражаси пасайган ҳудудлар 61 тадан, 42 тага камайтирилди”,- дейди Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева.
2023 йил давомида мазкур ҳудудларда янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, республика бўйича қамров кўрсатгичи 74 фоизга ортганлигига қарамасдан, 6-7 ёшли болалар мактабга чиқиб кетгандан сўнг уларнинг ўрнини тўлдириш учун мақсадли ишлар амалга оширилмаган. Оқибати қуйидаги натижаларга олиб келган:
Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та туманида 4 213 нафарга;
Андижон вилоятининг 4 та туманида 2 761 нафарга;
Жиззах вилоятининг 7 та туманида 1478 нафарга;
Фарғона вилоятининг 11 та туманида 10 427 нафарга;
Хоразм вилоятининг 4 та туманида 1269 нафарга;
Тошкент шаҳарнинг 3 та туманида 521 нафарга ва бошқа вилоятларда ҳам сезирарли даражада пасайган.
Шунингдек, кўрсаткичларнинг пасайиб кетиш сабаблари ўрганилганда, ҳудудий бошқармалар ва уларнинг туман бўлимлари томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими – BBIT.UZга сохта маълумотлар киритилиб, болалар сонини сунъий равишда ошириш ҳолатлари кузатилганлиги аниқланган.
Шарҳлар