Бур гуруҳ шахслар муддатидан олдин озод этилди
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазони ўтаб келаётган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд ўтказилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти суди.
“Сайёр судда 14 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазони намунали ўтаган шахслар жазодан муддатидан аввал шартли озод қилинди”, – дейилади хабарда.
3 нафар маҳкум жазо ўташ даврида муносиб хулқ-атворда бўлмаганлиги учун ўтаётган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари учун профилактик суҳбатлар олиб борилган.
Улашиш:
Шарҳлар