Мудофаа вазирлиги фуқаролар ва ОАВ вакилларига мурожаат қилди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
«Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилишингизни сўраймиз», – дейилади хабарда.
Шунингдек, Республикадаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик сўралган.
Улашиш:
Шарҳлар