Таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди
Машҳур бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 56 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ўғли Юсуфхон Нурматов маълум қилди.
Бастакор фаолияти давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, Мансурхон ва Юсуфхон Нурматов каби кўплаб санъаткорларнинг қўшиқларини басталаб берган.
Сўнгги йилларда эса ижодкорнинг ғояси ва продюсерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинган.
Улашиш:
Шарҳлар