Мутахассислар иқлим ўзгариши ва энергия самарадорлигини такомиллаштиришни муҳокама қилдилар

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Қурилиш, экология, энергетика соҳаси мутахассислари, давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, фуқаролик жамияти, бизнес вакиллари ҳамда ОAВ ҳодимлари иштирок этган давра суҳбатида шаҳарсозлик стандартлари ва фазовий режалаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгариши асосий эътибор марказида бўлди.

Тадбир Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Миллий илмий-тадқиқот институти, лойиҳа институтлари, хусусий лойиҳалаш ташкилотлари, Миллий тадқиқот институтлари энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари институти, Табиий ресурслар вазирликлари, қайта тикланувчи энергия ва энергия тежамкор технологиялар соҳасидаги хусусий сектор вакиллари, хусусий лойиҳалаш ташкилотлари ва фуқаролик жамияти каби манфаатдор томонлар ўртасида фикр алмашиш имкониятини яратди.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

Давра суҳбати “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда Глобал экологик фонд (ГЭФ)нинг грант кўмагида амалга оширилаётган лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ аҳолисини яхшиланган ва замонавий уй-жой билан таъминлаш орқали, атроф-муҳитга зарар йетказмайдиган арзон яшаш шароитларину яхшилашга қаратилган. Лойиҳа Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказишга қаратилган.

Тадбир иштирокчилари томонидан қурилиш нормалари ва шаҳарсозлик қоидаларини янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва ғоялар ишлаб чиқилди.

Давра суҳбати энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгариши масалаларини қурилиш меъёрлари ва бош режалаштиришга интеграция қилиш бўйича фикр ва тажриба алмашиш майдонига айланди. БМТТДнинг фазовий режалаштириш бўйича халқаро эксперти Барт Мускенс кенг қамровли таҳлил натижалари ва илғор халқаро тажрибага асосланган тавсиялар билан ўртоқлашди. Интерактив сессия давомида иштирокчилар энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларини янада такомиллаштириш бўйича фикр ва тавсиялар билан ўртоқлашдилар.

“Энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгаришини шаҳарсозлик режалаштиришга киритиш ҳамда қурилиш нормалари ва шаҳарсозлик қоидаларини такомиллаштириш Ўзбекистонда қурилиш секторини барқарор ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга ега. Ушбу давра суҳбати қимматли маълумотларни тўплаш ва янада барқарор ва яшил келажакни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради”, — дейди “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” илмий бўлими бошлиғи Баҳодир Содиқов.

Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz

“Бу йил қишдаги аномал совуқлар таъсирида ҳамма, биноларнинг энергия самарадорлиги ҳақида ўйлади ва биноларни изоляция қилиш ва умуман обектларда иссиқлик йўқотилишини камайтириш йўлларини излай бошлади. Энергия тежамкор материаллар замонавий қурилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади, чунки улар бино ва иншоотларнинг энергия сарфини камайтиради, бу еса ўз навбатида иситиш, совутиш ва ёритиш харажатларининг камайишига олиб келади”, — дейди  давра суҳбати иштирокчиси, “KNAUF” хорижий корхонаси Ахборот-маълумот маркази раҳбари Шукрулло Комилов.

2022-йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кучга кирди. Ушбу қарорда қурилиш соҳасида энергия тежамкор ва энергия самарадорлиги юқори бино ва иншоотларни қуришда, шунингдек, аҳоли пунктларида энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежаш нормаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўрсаткичлари аниқ белгилаб берилган.

Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежашга эришиш соҳаси “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-августдаги ПҚ-4422-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий етиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 10-июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб етиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сон қарорлари амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

Маълумот учун: БМТ Тараққиёт дастури – инқирозга қарши тура оладиган мамлакатларни яратишда ёрдам бериш ва ҳамма учун ҳаёт сифатини яхшилайдиган ўсишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун барча ижтимоий даражадаги одамлар билан ҳамкорлик қилади. 177 мамлакат ва ҳудудларда биз одамларга ва барқарор мамлакатларни барпо етишга ёрдам бериш учун глобал нуқтаи назар ва маҳаллий тушунчаларни таклиф этамиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.