Музейларга иқтисодий фаолият билан шуғулланишга рухсат беришлари мумкин

Источник: https://ny.curbed.com/

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни маъқуллади. Амалдаги қонунда музейлар томонидан хўжалик фаолиятини амалга ошириш, жумладан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланмаган.

«Ҳозирда давлат музейларига бюджет маблағлари асосан музей фаолиятини сақлаб туриш, қуриш ва таъмирлаш ишлари учунгина ажратилмоқда. Бу эса музейлар ўзлари топган даромадлари кўрсатиладиган хизматларининг сифатини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мослаштириш имконини бермайди».

Амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги Қонунда музей ҳудудида унинг ташкил этиш мақсадига зид бўлган ёки музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятни тақиқлаш масаласини тартибга солувчи қоида мавжуд эмас.

«Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш, музейлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мослаштириш, уларнинг маҳаллий ташриф буюрувчилар ва туристлар учун жозибадорлигини ошириш учун ҳам ушбу Қонунни қабул қилиш зарурати пайдо бўлган», – дейилади Сенат хабарида.

Таклиф этилаётган ҳужжатда музей ҳудудида унинг ташкил этиш мақсадига зид бўлган ёки музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолият тақиқланиши ҳақида қоида киритилмоқда.

Музейларга таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромадларини кўпайтириш мақсадида музей ашёлари ва музей коллекциялари хавфсизлигини таъминлаган ҳолда даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш хуқуқи берилмоқда.

Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида Озарбайжон, Қозоғистон Туркманистон, Украина, Россия давлатлари тажрибалари ўрганилган.

Қайд этиб ўтамиз, Нью-Йоркдаги «Метрополитен» санъат музейи санъат асарларининг тасвирларига эга ўз сувенир дўконига эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.