MY5 телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

Источник: MY5

11 август куни Интеллектуал мулк агентлигига Ўзбекистон кино продюсерлари ассоциациясидан ўз аъзоларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров келиб тушди. Мурожаатномада, ҳуқуқлари Ўзбекистон кино продюсерлари уюшмаси аъзоларига тегишли бўлган фильмлар MY5 телеканали томонидан уларнинг рухсатисиз ва тегишли шартномалар тузилмасдан эфирга узатилгани қайд этилган. Бу ҳақда UzNews ёзади.

15 сентябрь куни бу иш бўйича материаллар Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилди. Телеканал мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси 1 -қисмига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилди..

Ушбу моддада асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларининг сохта нусхалари, шунингдек уларни кўпайтириш ва тарқатиш учун ишлатилган материаллар ва асбоб -ускуналар ва жиноят содир этишнинг бошқа воситалари мусодара қилиниб, 5 дан 10 тагача БҲМ жарима тарзида жазо назарда тутилган.

Аввалроқ, адвокат Мадина Турсунова Anhor.uz сайтидаги мақоласида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик нима учун эскирганлигини ўрганиб чиққан эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.