Наманган вилояти Экология департаменти 1653 туп дарахтни кесишга рухсат бермади
1653 туп дарахтни кесиш ёки бошқа жойга кўчиришга рухсат Наманган вилояти Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини марказ билан боғловчи янги автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида сўралган эди.
Мораторий талабларидан келиб чиқиб, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси дарахтларни кесишга рухсат бермади.
“Таъкидлаш жоизки, келгусида вазирлик ушбу лойиҳа бўйича дарахтларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган ҳар қандай сўров ва кўрсатмаларни рад этади, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев.
Аввалроқ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида йўллар қурилиши муносабати билан қарийб 70 минг туп дарахт кесиш режалаштирилгани маълум бўлган эди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов эса Экология вазирлиги ўз позициясини билдирганини ва лойиҳага рад жавобини берганини қайд этади.
Шарҳлар