Наманган вилоятида археологик ёдгорлик йўқ қилинди

Источник: Агентство культурного наследия

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида маҳаллий аҳоли Гаистонтепа археологик ёдгорлигини вайрон қилди, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати, деб ёзади UzNews нашри.

Текширувлар давомида мутасаддилар томонидан фуқароларга мазкур ҳудудда турар-жой бинолари қуришга рухсат берилгани маълум бўлди. Жумладан, вилоят кадастр ва қурилиш бошқармаси бошлиқлари томонидан ёдгорлик ҳужжатлари ер участкалари беришни кўриб чиқиш комиссиясига қонунга хилоф равишда топширилиб, натижада уй қуриш учун ҳудуд ажратилган.

Оқибатда, “Гаистонтепа” археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган. Натижада тарихий объектга 80 млрд сўм жиддий зарар етказилган.

Текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.