Наманганда фуқаро собиқ рафиқасини пичоқлади

Скрин: Яндекс.Карты

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов 6 май куни соат 12:00 да Наманган давлат университети биноси олдида содир бўлган мудҳиш воқеа ҳақида маълумот берди.

26 ёшли эркак, яъни жабрланувчининг собиқ эри уни хўжалик пичоғи билан ўлдирган. Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган. Эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган. Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашк қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.