Наманганда ўқитувчиларни тозалаш ишларига мажбурлаган мактаб директори 15 млн сўмга жаримага тортилди

Источник: t.me/muxbir1

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари ёзги таътилда мажбуран ариқ тозалашга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ишларини ўтказгани ҳақида хабар берди, деб ёзади UzNews нашри.

Маълум бўлишича, Тўрақўрғон туман ХТБга қарашли 51-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори 2022 йил июнь ҳамда июль ойиларида 10 дан ортиқ мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилган.

Директор МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан (15 000 000 сўм) жаримага тортилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.