Наовийда пахта-2024 мавсумига старт берилди
Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудудида узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган, Раъно Валиева раҳбарлигидаги “Валиобод” фермер хўжалиги дала шийпонида пахта терими мавсуми олдидан амалий семинар ўтказилди.
Амалий семинарда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, туман ҳокими Бекзод Бобомуродов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, ҳудуддаги фермерлар иштирок этишди. Терим олдидан сўзга чиққанлар ҳосилнинг баракали бўлишини ва барча фермерлар зиммаларидаги режаларни ортиғи билан бажаришларини тилашди.
Шундан сўнг қизилтепалик фермерлар томонидан харид қилинган 10 та пахта терим комбайнлари ёрдамида “Пахта-2024” терим мавсумига старт берилди.
Маълумот учун, жорий йилда Қизилтепа туманида фаолият юритаётган 238 та фермер хўжаликларининг 7100 гектар майдонларида пахта етиштирилган.
Семинар давомида ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси, шунингдек, вилоятнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини кўрсатиб берувчи – йилқичилик, қорамолчилик, балиқчилик каби соҳалар ютуқлари намойиши ташкиллаштирилди.
Шарҳлар