«Ўзбекистон» нашриёти боғбони ўзини осиб қўйган
Ҳодиса 2024 йилнинг 16 январь куни содир бўлган. Бу ҳақда Anhor.uz сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
«Ўзбекистон» нашриёти-матба ижодий уйи хўжалик бўлимида боғбон бўлимида ишловчи 1985 йилда туғилган Мансуров Бахтиёр Юлдашевич ишхонасининг ер тўласидаги кийиниш хонасида ўзини осиш йўли орқали жонига қасд қилган.
«Б.Мансуровнинг ўлими юзасидан берилган дастлабки тиббий маълумотга кўра, ўлим бўйин аъзолари сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксиядан келиб чиқанлиги, бўйин соҳасида странгуляцион эгат мавжудлиги аниқланган», – lейилади Бош прокуратура хабарида.
Ҳозирда, Б.Мансуровнинг ўз жонига қасд қилганлиги сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш учун махсус билим зарурлигини инобатга олиб суд оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонилдан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шарҳлар