Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Линии электропередач
Источник: unsplash.com

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

Қайд этилишича, Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда.

Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурота, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланиши айтилган.

.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.