Навоийда Cobalt портлади, 3 ёшли бола вафот этгани айтилмоқда

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқда «Cobalt» автомобилининг газ баллони портлаши билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан маълумот Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотлар тақдим этмоқда.

«Жорий йилнинг 24 декабрь соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д ўз бошқарувида бўлган, “Cobalt” русумли автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги авто тураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган “Метан газ” балони портлаб кетиши натижасида ҳайдовчи Ф.Д ва унинг 3 ёшлик вояга етмаган фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ фуқаролардан автомашиналарга газ баллонларини ўрнатишда унинг техник жиҳатдан созлиги ва тўғри ўрнатилишига катта эътибор қаратишларини сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.