Навоийда Google харитаси ёрдамида ноқонуний қурилишлар аниқланди

Источник: Узбекистан 24

Навоий вилоятида бир гуруҳ қора ниятли кишилар ҳокимнинг қарорини атайлаб бузиб, давлат участкаларида 13 та уй-жойни қонунга хилоф равишда қуришган. Бу ҳақда Sputnik  нашри ИИВга таяниб ёзади.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, фирибгарлар бу уйларни сотиб юборишган, жиноят фош этилгач ва тергов бошланганида жиноятчилар блогерлар ва журналистларга гўёки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг ерларини тортиб олишга уриниб, жабр ўтказишаётгани тўғрисида шикоят қилишган.

Умуман олганда, 13 киши фирибгарлар қурбонига айланган. Жиноятчилар ҳокимнинг 2007 йилдаги ер ажратиш тўғрисидаги қарорининг архив нусхасини олиб, кадастр ҳужжатлари бўйича давлат хизматлари марказига мурожаат қилганликлари учун ҳам қалбаки ҳужжатлар шубҳа уйғотмаган.

Прокуратура “ Google хариталари” иловаси туфайли фирибгарларни фош қилди. Унда сўнгги икки йил давомида сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний қурилишлар олиб борилган ер участкалари давлатга тегишли бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланганлиги кўрсатилган.

Кадастр ходими ушбу уйлар учун кадастр ҳужжатларини беришдан олдин объект ва унинг ҳудудини синчиклаб ўрганиш зарурлигини тан олди, деб таъкидлайди ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.