Навоийда эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилган 20 нафар ўқитувчи қайта ишга тикланди

Давлат меҳнат инспекциясининг Навоий вилояти бошқармаси Қизилтепа туманидаги 12-сонли мактаб ўқитувчиларини оммавий равишда ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни бекор қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, мактаб директори коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган жами йигирма нафар ўқитувчини ишдан бўшатган. Инспекция вазиятни ўрганиб чиқди ва уни меҳнат қонунчилиги бузилиши сифатида тан олди, деб ёзади Sputnik нашри.

Қайд этилишича, раҳбар номига ёзма тақдимнома киритилган, натижада ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.

Бундан ташқари, директор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан жаримага тортилди. У 10 та базавий ҳисоб-мақдорида жарима солинишини назарда тутади.

Ўзбекистонда 3 августдан бошлаб иш берувчи коронавирусга қарши эмлашдан бош тортганларни расман ишдан бўшатиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.