Навоийдаги мактабда кузатилган ҳолат бўйича муносабат берилди
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олинди” сарлавҳали маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади, деб хабар беряпти бошқарма матбуот хизмати.
«Ушбу ҳолат бошқарма томонидан назоратга олинган. Бошқарма Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби директори ўғил бола ўқувчиларнинг сочини олдирганини оқламайди. Педагог ходимлар ўқувчиларга профессионал даражада таълим ва тарбия бериши, педагогик этикага риоя этиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши лозимлиги қонунчиликда таъкидланган», – дейилади хабарда.
Мактаб раҳбарининг ўқувчилар билан бундай муносабатда бўлиши педагогик этикага зиддир. Ушбу ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши таъминланиши билдирилган.
Шарҳлар