Нега “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи таъмирланмоқда

Источник: Telegram / TentakMinds

Ижтимоий тармоқларда 31 август куни очилган “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи Туркиядан олиб келинган материаллар ёрдамида реконструкция қилинаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Туркиядаги пандемия сабабли Ўзбекистонга зарур мутахассислар ва хомашё ўз вақтида олиб келинмаган, деб ёзади Xabar.uz нашри.

«Қурувчи ташкилот ва компаниямиз олдида ушбу монумент лойиҳасини қисқа муддатларда барпо қилиш вазифаси юклатилди. Аммо Туркияда Covid-19 пандемияси сабабли белгиланган карантин чекловлари натижасида зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмади. Натижада монументда муҳим бўлган тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни акс этувчи деталлари тўлиқ ўрнатилмади. Муддатнинг қисқалиги сабабли бу ишларни амалга ошириш Мустақиллик байрами ўтказилганидан кейин амалга оширилиши режалаштирилди», – дейди Синан Тураман, Outdoor Factory Acik Hava Fabrikas компаниясининг мутахассиси.

Тураманнинг сўзларига кўра, Covid-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин ҳозирда ушбу ишларни амалга ошириш имконияти юзага келган.

Таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларига компания томонидан қўшимча маблағ талаб этилмаган бўлиб, улар кафолат сифатида амалга оширилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.