Nemolchi.uz: Эрининг калтакларидан жабрланган қиз унинг уйида яшашга мажбур

Источник: Facebook

Тошкентда ўз хотинини мунтазам калтаклаб келган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Repost пойтахт ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Фуқаро Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан ўртача оғирликдаги тан жароҳатларини шикаст етказиш) билан айбланмоқда. Гумондор ҳибсга олиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10 октябрь куни жабрланувчининг онаси қизининг куёви томонидан калтаклагани ҳақида гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, қизи етти йил давомида турмуш ўртоғининг таҳқирлашлари ва калтакларига чидаб келган.

“Охирги марта куёвимга қизимни калтаклаш камдай туюлди. Калтакларга камар билан бўғиш ҳам қўшилди. Суд-тиббиёт экспертининг айтишича, яна 20 сониядан кейин у ўлиши мумкин эди, яхшиям уни иккинчи қаватдан улоқтирмоқчи бўлган камар узилиб кетди. У ҳаддидан ошди! Фақат 2,5 ой ичида тўрт марта калтакланди, қовурғалари синган. Охирги марта бурни синган, тишлари синган ҳолатда, мия чайқалиши билан тун бўйи подвалда, ҳовуздаги кафел устида ушлаб турган “, – деб ёзади жабрланувчининг онаси.

Унинг сўзларига кўра, овоза бўлишдан қўрқиб, куёвнинг ўзи тиббий ёрдам кўрсатиш учун хотинини тиббий муассасаларга олиб борган ва уни ўзи йиқилганлигини айтишга мажбурлаган.

“У ҳаммасидан қутулиб қолди, фақат бир марта қизим тиббий экспертизагача боришга муваффақ бўлди, ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, у ерда қовурға синиши ва тишлар синишини, мия чайқалишини «енгил» тан жароҳати сифатида малакалашди, қовурға синишини эса умуман кўрсатишмади. Қизим уч боласи билан, бири 1,5 ёш, иккинчиси 3 ёш ва учинчиси 5 ёшда, касалхонада қолиш имкони йўқ эди, унга ҳеч ким рухсат бермасди! Унинг бўғилиши ва бунинг оқибатида бола ташлашидан кейин мен вазиятга аралашдим, қонун бўйича қарор чиқарилишини талаб қилдим. Аммо чучварани хом санаган эканман! Куёвимни ҳимоя қилиш учун  улкан тизим ишга тушди».

Онанинг ҳам, жабрланувчининг ҳам ҳимоя ордери бор, лекин куёв унинг талабларини бир неча бор бузган.

“Ҳимоя ордери талаблари бузилгани ҳақида бир неча бор берган аризамизга кўра, Яккасарой туман ИИБ, Профилактика бўлими ходимлари томонидан ҳеч қандай чора кўрилмади! Қизим турмушга чиқаётганида, у аввалги иккита никоҳини яширган, ўзгартирилган маълумотларга эга паспорт нусхасини кўрсатган, шунингдек, яшаш жойини ўзгартирган. Маълум бўлишича, ўша никоҳларда болалари бор экан, шунингдек уларнинг оналарида ҳам худди шундай синишлар бор”.

Nemolchi.uz таҳририятининг маълумотларига кўра, қиз турмуш ўртоғининг уйида яшашга қолган, чунки онанинг сўзларига кўра, квартирада қизи ва болаларини жойлаштириш учун шароит йўқ.

“Ажрашиш учун ариза ёзилмади. Қизга ҳимоя ордери берилди, аммо биз унинг қандай шароитда яшаётганини билмаймиз, чунки онаси муҳаррирларнинг жабрланувчи билан бевосита мулоқот қилиш ҳақидаги илтимосига жавобан учрашув ташкил этишдан бош тортган. Биз онадан бир неча бор тиббий муассасаларга ёки тергов органларига мурожаат қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатларни сўрадик, лекин у ҳеч нимани тақдим этмади. Биз бу ишдаги ўзгаришларни кузатиб борамиз”, — дея қайд этади лойиҳа.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.