Ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортига қўйилмайди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарор қабул қилди. Унга кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди, деб ёзади UzNews нашри ССВ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларнинг масъулиятини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларлари амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.
Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемиология талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.
Шарҳлар