Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
«Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган», – дейилади хабарда.
2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Улашиш:
Шарҳлар