Нима учун Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолиги тўхтатилишига қарши овоз берди

Бахтиер Ибрагимов. Источник: кадр из записи ООН

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилишига қарши овоз берди, чунки бундай қарорлар вазиятни чуқур ўрганиб чиққандан кейин қабул қилиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда махсус сессиясида маълум қилди, деб ёзади  “Фергана” нашри.

Дипломат Россия 24 февралдан буён “ҳарбий махсус амалиёт” ўтказаётган Украина ҳудудидаги вазият бўйича Ўзбекистон мувозанатли ва нейтрал позицияга амал қилишини таъкидлаб, томонлар ушбу зиддиятни  халқаро ҳуқуққа асосланган сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлини топишига умид қилишини таъкидлади.

«Биз 60/251 ГА -сонли резолюциянинг 8-бандига биноан, Бош Ассамблеяга ҳозир бўлган аъзоларнинг учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузаётган кенгаш аъзосининг кенгаш аъзолиги ҳуқуқини тўхтатиб туриш ваколатини берувчи ҳар қандай қарор қабул қилиниши  даъво қилинган ҳуқуқбузарликларни чуқур ўрганиш натижаларига асосланиши кераклигига  қатъий ишонамиз”, – деди Бахтиёр Ибрагимов.

Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан вақтинчалик четлаштириш бўйича овоз бериш 7 апрель куни бўлиб ўтди. Резолюцияни 93 та давлат ёқлади, 24 та давлат «қарши» овоз берди, 58 та давлат эса бетараф бщлиб қолди.

Россияни қўллаб-қувватлаган давлатлар қаторида Марказий Осиёнинг тўрт республикаси – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, шунингдек, Беларусь, Хитой, Вьетнам, Эрон, Ироқ, Сурия, Жазоир, Боливия, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Конго, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эфиопия, Габон, Лаос, Мали, Никарагуа, Зимбабве бор.

CNN ва Reuters,агентликларига кўра, овоз бериш бошланишидан олдин Россия давлатларга (уларнинг сони ва исмлари номаълум) “нафақат бундай ташаббусни қўллаб-қувватлаш, балки овоз беришда тенг масофали позиция (бетараф ёки иштирок этмаслик) ҳам дўстона бўлмаган ишора сифатида қабул қилинади”  деган мактубларни юборган.  Шунингдек, мактубда “ҳар бир давлатнинг позицияси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ҳам, БМТ доирасида ўзи учун муҳим масалалар бўйича иш олиб боришда ҳам эътиборга олиниши” ҳақида огоҳлантирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.