Нью-Йорк мэри олти мамлакатдан, шу жумладан Ўзбекистондан ҳам молиявий маблағлар олишда гумон қилинмоқда

Фото: EA Daily

Ўтган йили шаҳар мери Эрик Адамс алоҳида федерал тергов доирасида ўз телефонларини топширди. Бундан мақсад 2021 йилги сайлов кампанияси учун Туркия фуқаролари ва ҳукумат амалдорларидан ноқонуний хайрия олган ёки олмаганлигини аниқлаш эди.

The New York Times газетасининг ёзишича, бу борадаги тергов нафақат Туркияни, балки Исроил, Қатар, Хитой, Жанубий Корея ва Ўзбекистонни ҳам қамраб олган. Адамс Ўзбекистонда бўлмаган.

Терговчилар Адамснинг кампанияси Туркия ҳукумати билан 2021 йилги сайловлар олдидан чет элдан ноқонуний хайрия олиш мақсадида тил бириктирганми ёки йўқлигини текширмоқда. Шунингдек, мэр хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларга қарамай,  Туркиянинг янги консуллик биносин қурилишига рухсат бериш учун ўт ўчириш хизматига босим ўтказгани ҳақидаги гумонлар текширилмоқда.

«Ушбу ўз ишига садоқатли жамоа Нью-Йорк тарихидаги энг хилма-хил маъмуриятлардан биридир. Улар бизни яхши таниш вазифага эришиш сари етаклашда давом этмоқда”,  дейди Адамс.

Мэр Адамс Бронксдаги жамоатчилик билан учрашувда унинг маъмурияти ўз эътиборини шаҳарга хизмат кўрсатишга қаратганини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.