НКМК олтин маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуини барпо этади

Навоий кон-металлургия комбинати олтин маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича мажмуани қуради, инвестицион лойиҳанинг қиймати 274 668,9 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда “Норма” нашри Вазирлар Маҳкамасининг қарорига таянган ҳолда хабар беради.

Объектни 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топшириш йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этиш имконини беради.

Лойиҳани амалга ошириш учун $245 070 минг миқдорида 5 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан хорижий кредитлар жалб қилинади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)” инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали.

“Навоий КМК” АЖ қарз олувчи бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун маъсул ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.