Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

Фото: Айсулиу Турдигалиева

“Милленниум” ногиронларнинг ёшлар, ижтимоий-ҳуқуқий реабилитация марказида “Очиқ мулоқотга йўл” тренингги бўлиб ўтди. Ўқув машғулотларида ногиронлиги бўлган шахсларга ариза, президентга, маҳаллага мурожаатлар ёзиш ва тўғри йўналтириш ўргатилди. Ўқув машғулотлари ногиронлиги бўлган шахсларга ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот бериш ва улар билан ишлаш мақсадида ўтказилди.

Фото: Айсулиу Турдигалиева

Марказ раиси Гулжахон Маҳмадқулованинг айтишича, ҳар ҳафта таклиф этилган ҳуқуқшунос ва психологлар томонидан психологик-ҳуқуқий тренинглар ўтказилмоқда. Адвокатлар ногиронларга ўз ҳуқуқлари ва улардан фойдаланиш механизмини, психологлар эса ўзини қандай кўрсатиш, аудитория, расмийлар билан мулоқот қилиш, жамиятга мослашишга ёрдам бериш йўлларини тушунтиради.

Бу эса уларниг жамиятда муносиб турмиш тарзи кечиришларига яқиндан кўмаклашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.