Ноқонуний бензин савдоси билан шуғилланганлар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 7 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 721 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Зил” русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида “Аi-80” маркали  2 774 литр бензин ёқилғисини Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётганида ашёвий далил билан қўлга олинган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.