Дўконида тақиқланган дори воситасини сотаётган шахс ушланди

Фото: departament.uz

Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Л.Ш” номли дўкон сотувчиси А.З. жами 188 дона “Редуксин лайт” номли дори воситасини фуқаро О.С.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 1 648 дона кучли таъсир қилувчи воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

«Департаментнинг Яккасарой, Чилонзор тумани бўлимлари ҳамда ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар К.Х., Ш.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 543 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.